Украинадан яна бир рейс

Украинадан яна бир рейс

Қозоғистон фуқароларини Украинадан эвакуация қилиш давом этяпти. Тўртинчи репатриация рейси давомида республикага 155 фуқаро келтирилди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Катовицадан учган самолёт бугун тонгда пойтахт аэропортига қўнди. Эслатамиз, аввалроқ Украинадан 432 қозоғистонлк олиб чиқиб кетилди.

Бауржан Игиликов, Қозоғистон фуқароси:

– 28 февралда ўғил кўрдим. Исмини Ботир қўйдик. Бобосининг шарафига шундай исм берилди. Таъкидлашича, оғир даврда туғилгани учун неварасига шу исм тўғри келади. Ўзимиз Алматиданмиз. Бизни сабрсизлик билан кутишяпти.

Расул Тауекелов, Қозоғистон фуқароси:

– Украинада вазият мураккаб, портлашлар юз беряпти. Ватанимизга қочдик. Польшадан 6 соат учдик.

Таъкидлаш лозимки, Киевда вазият мураккаблашуви оқибатида дипломатларимиз вақтинча Львовга кўчиб ўтди, шу шаҳарда ишлашда давом этмоқда. Улар ёрдамида Қозоғистоннинг жами 44 юк машинаси Украина ҳудудини тарк этди. Яна 13 та транспорт воситаси эгаларига ёрдам кўрсатилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси