Қозоғистон Украинага гуманитар ёрдам йўллади

Қозоғистон инсонпарварлик ёрдами сифатида Украинага турли маҳсулотлар юборди. Республика Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги берган маълумотга кўра, махсус авиарейс ёрдамида жами 17 ярим тонналик юк Алматидан Польшанинг Катовица шаҳрига етказилди. Улар орасида биринчи эҳтиёж моллари, озиқ-овқат ва кўрпа-тўшак бор. Аввалроқ ушбу йўналишда дори-дармон ортилган самолёт жўнатилганди. Таъкидлаш лозимки, гуманитар ёрдам Украина томони илтимосига кўра, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра ташкил этилган. Самолёт бир неча ўнлаб қозоғистонликларни олиб қайтиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси