Имтиёзли автокредитлаш дастури ишга тушади

Имтиёзли автокредитлаш дастури ишга тушади

Қозоғистонда имтиёзли автокредитлаш тизими апрель ойи охиригача ишга туширилади. Енгил автомобиль харид қилиш учун имтиёзли қарз олишни истовчилар сони чекланмаган. Лекин бунинг учун кўпи билан 10 миллион тенге берилади. Энг муҳим жиҳат: машиналар Қозоғистонда ишлаб чиқарилган бўлиши лозим. Бу ҳақда Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Қаирбек Ускенбаев маълум қилди.

Қаирбек Ускенбаев, Қозоғистон Республикаси Саноат Ва инфратузилмавий тараққиёт вазири:

- Машина харид қилинаётганида ўн миллион тенгегача кредит берилади. Хоҳловчилар бундан қимматини ҳам олиши мумкин, фақат баҳодаги фарқни ўз ҳисобидан тўлайди. Апрель ойи охиригача шундай қарор қабул қилинади, 4 фоизли имтиёзли кредит берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси