Қозоғистон павильони - туристлар эътиборида

Қозоғистон павильони - туристлар эътиборида

Қозоғистон Исроилда ўтказилган нуфузли Халқаро туристик кўргазмада иштирок этди. Бу Яқин Шарқдаги энг йирик ярмаркалардан бири. Анжуманда жаҳоннинг 50 дан зиёд мамлакатидаги туристик ташкилот ва компаниялар экспозицияси намойиш этилди. Лекин ўзига хос қозоқ ўтови бошқа давлатларнинг хай-тек услубидаги павильонларидан яққол ажралиб турди, дейди кўргазма қатнашчилари.

Сатибалды Буршаков, Қозоғистоннинг Исроилдаги элчиси:

- Биз павильонни миллий услубда безатишга қарор қилдик, маданиятимизни намойиш этдик. Ўтов кўпчилик эътиборини қозонди, томошабинлар емакларимизни татиб кўрди, туристик йўналишлар  хусусида кўпроқ маълумот олди.

Орли Спагнул, кўргазма ташкилотчиси:

- Павильонни ўтов кўринишида тиклаш ажойиб ғоя эди. Илгари бирор давлатга бунчалик қизиқиш бўлганини кўрмаганмиз.

Туризм соҳаси вакилларига мўлжалланган профессионал майдончада иштирокчилар янги туристик йўналишлар ҳақида маълумот олди, самарали ҳамкорликни йўлга қўя бошлади. Қозоғистон Исроил учун истиқболли туристик йўналиш. Зеро, ҳозир бевосита авиаалоқани йўлга қўйиш, виза тартибини бекор қилиш масаласи кўриляпти.

Орли Спагнул, кўргазма ташкилотчиси:

- Биз Қозоғистонни истиқболли йўналиш сифатида кўрамиз. Бизнес нуқтаи-назаридан, туристлар учун томоша қиладиган нарса кўп.