«Касблар атласи» Қозоғистон таълим дастуридан ўрин олади

«Касблар атласи» Қозоғистон таълим дастуридан ўрин олади

Қозоғистон таълим дастурига «Касблар атласи» киритилади. Бу ҳужжат нефть-газ, энергетика, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, туризм, транспорт ва логистика, машинасозлик, тоғ металлургияси ҳамда қурилиш соҳаларида йўқолиб бораётган ва янги пайдо бўлган касбларни ўз ичига олади. Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда 250 та янги касб пайдо бўлди. 129 та касб йўқолиб бораётгани, 95 таси трансформацияга учрагани кузатилмоқда. Таълим вазирлиги маълум қилишича, бозордаги янгиланиш жараёни туфайли олий таълим масканларида 200 тача инновацион дастур рўёбга чиқарилади. «Касблар атласи» 2025 йилгача мўлжалланган аҳоли даромадини ошириш дастурига киритилган ва меҳнат бозори ҳамда профессионал стандартларни прогноз қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.