Европа балети етакчи юлдузлари Нур-Султонга келади

Европа балети етакчи юлдузлари Нур-Султонга келади

Ўзига хос хореографик услуб, рақсларнинг бетакрор жилоси, «сўзловчи» пластика ва беназир постановкалар. 28 апрель куни Нур-Султонда Европа балети юлдузлари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтади. Улар қаторида –Англия Миллий балети премьери Исаак Эрнандес, Ковент Гарден Қироллик театри прима-балеринаси Майара Магри, Вена Миллий Операси бош яккахони Денис Черевичко, шунингдек, Монте Карло Операси артистлари Симоне Трибуна ва Виктория Ананян бор.

Виктория Ананян,  Монте-Карло балети етакчи яккахони:

- Қозоғистонга ушбу ташрифимизда турли балетларнинг икки парчасини томошабинлар эътиборига тақдим этамиз. Улар: хореограф Жан Кристо Фомайо постановкасидаги «Ромео и Жульетта»дан па-де-де и «Уйқудаги соҳибжамол» Ла-бель па-де-де. Биз аввал ҳам Қозоғистонга келганмиз, Алмати жуда ёққан. Бу сафар Нур-Султонни томоша қиламиз.

Гала-оқшом «Қозоғистон» концерт залида ўтказилади. Пойтахт аҳолиси кутаётган классик ва замонавий балет дурдоналари икки бўлимда намойиш қилинади. Концертнинг бир қанча номерлар Қозоғистонда илк марта ижро этилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.