Қозоғистон олимлари янги энергия манбалари устида ишлаяпти

Қозоғистон олимлари янги энергия манбалари устида ишлаяпти

Курчатовдаги миллий ядро марказида қуйи бойитилган уран ёнилғисидан фойдаланилувчи реактор ишга туширилди. Бу илмий тажриба стратегик аҳамиятга эга, МАГАТЭнинг узоқ муддатли дастурларига мос. Бу воқеа Қозоғистон ва жаҳон энергетикасида туб бурилиш яратиши мумкин. Физикларимиз янги реакторлар фаол зонаси хоссаларини  ўрганяпти. Россия ва АҚШ олимлари билан бирга янги типдаги ёнилғидан олинадиган энергия кўрсаткичларини яхшилашга интиляпти. Синовлар 2023 йилда якунланиши режалаштирилган.

Эрлан Батирбеков, Қозоғистон Республикаси миллий ядро маркази Бош директори:

- Биз тадқиқот реакторини муваффақиятли ишга туширдик, ВГ-1М кам бойитилган уран ёнилғиси билан ишлайди. Айнан шу даргоҳда, Миллий ядро марказида 30 йил муқаддам юқори бойитилган ядро ёнилғиси билан ишловчи ВГ-1 реактори ишлай бошлаганди. Реакторнинг энергия бера бошлаши иккинчи босқич ҳисобланади, унда янги фаол зонанинг барча хоссалари ўрганилади, шундан кейин ВГ-1М фойдаланишга топширилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.