«IKOMEK 109» марказига референдум ҳақида 7 минг марта савол беришди

«IKOMEK 109» марказига референдум ҳақида 7 минг марта савол беришди

- Соғ-саломатмисиз! Ассалому алайкум! Оператор сизни тинглайди, референдум? Ҳа. Сиз рўйхатда турган участкадан ажратиб олиш талони беришади. Шаҳар ичидагиларга берилмайди, фақат ташқарига чиқаётганларга берилади, шахсий гувоҳномангиз бўлиши зарур, участкага борасиз, ариза ёзасиз, ажратиб олиш талони берилади, поезд билети керак,  кўришгунча, омон бўлинг!!! 

Сўнгги кеча-кундузларда пойтахт Ikomek-109 контакт  марказига рекорд даражада кўп қўнғироқ бўлди. Республика референдуми масаласида операторларга бир ярим минг одам мурожаат этди. Шу жумладан, одамларни овоз бериш участкалари, уларнинг 5 июнь кунида ишлаш тартиби ва бошқалар қизиқтирди. Шаҳарликлар деярли ҳар қандай бепул маълумотни онлайн форматда марказ операторларидан олишяпти. Ташкилот суткасига 24 соат ишлайди.

Асқар Таксимов, «Ikomek 109» мониторинг ва тезкор ҳаракат маркази бошлиғи вазифасини бажарувчи, Нур-Султон шаҳри:

- Кўпроқ “референдум ўзи нима?”, “Нега овоз беришим шарт?”, “Менинг ИИНимни, манзилимни аниқлаб беринг”, “Қайси участкага боришим керак?” деган саволлар тушади. Буларнинг ҳаммаси бўйича жавоблар колл-марказ операторлари базасида бор. Умуман олганда, саволларнинг ҳаммасига тўла-тўкис, қийналмасдан жавоб бериб боряпмиз. Ikomek контакт марказидан башқари бизда бошқа сервислар ҳам бор. Нур-Султон шаҳри ҳокимлиги веб-портали, nsreferendum.kz, referendum.gov.kz, шунингдек, ns_referendum_bot телеграмм чат-боти, Smart Astana мобиль иловаси.  Ikomek-109ни кўрсатиш мумкин.

17-31 май оралиғида пойтахтдаги 109 рақамини етти мингдан кўпроқ марта теришди. Контакт-марказ раҳбарияти маълум қилишича, кунига ўртача 500  дан кўпроқ мурожаат қайд этилди, бу эса референдум эълон қилинишидан аввалги вақтга нисбатан беш марта кўп. Айкомек хизмати вакиллари маълум қилишича, мамлакатимиздаги сайловчиларга енгиллик туғдириш учун иккита банк мобил иловасида иш йўлга қўйилди.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.