Европада Буюк дашт куйлари янгради

Европада Буюк дашт куйлари янгради

Буюк даштнинг «Дударай», «Қусни Қўрлан» ва бошқа машҳур куйлари Парижда янгради. Улар Австрия, Италия, Франция, Германия, Туркия каби мамлакатларда яшовчи аслан қозоқ бўлган мусиқачилар ижросида тингловчига тақдим этилди. Тадбир тарихий ватанидан олисда бўлган юзлаб қозоқларни бағрида жамлаган кичик қурултой доирасида амалга оширилди. Таъкидлаш лозимки, бу анжуман «Ўтандастар» жамғармаси ва Қозоғистоннинг Франциядаги элчихонаси ёрдамида ташкил қилинди.

Қудайберген Абильдин, Германияда яшовчи қўшиқчи:

- Энг муҳими – Она ватан билан алоқаларни узмаслик. Ахир барчамиз Қозоғистонда туғилганмиз, бу жуда муҳим. Хорижда Қозоғистон маданиятини оммалаштириш учун қурултойда, концертда санъатимиз кўрсатиш зарур бўлса – биз ҳамиша олдинги сафларда туриб берамиз.

Айдана Мадияр, Австрияда яшовчи мусиқачи:

- Санъатимизни кўрсатишга тайёрмиз. Қозоқ куйлари жуда чиройли, уларни мослаштириш жуда осон, менимча. У фақат қозоғистонликларга эмас, европаликларга ҳам мақбул бўлиши учун қўлимидан келганча аранжировка қилинди.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.