Ўлжас Сулаймонов - Франция мукофоти соҳиби

Ўлжас Сулаймонов - Франция мукофоти соҳиби

Таниқли шоир ва жамоат арбоби Ўлжас Сулаймонов Францияда юксак мукофотга лойиқ кўрилди. У ядрога қарши ҳаракатда кўрсатган хизматлари учун Франция Республикаси Фахрий Легионининг Миллий орденига сазовор бўлди.

Ғалимқаир Мутанов, Бутунжаҳон санъат Ва Фан Академияси (WAAS) АЪЗОСИ:

– Бу Франция Республикасининг энг юксак мукофотларидан бири. Унга эришиш учун фақат ўз юртидагина эмас, бутун дунёда машҳур бўлиш керак. Биз Ўлжас Сулаймоновнинг тинчликни сақлаш, мамлакатларни яқинлаштириш борасидаги хизматларини эътироф этишимиз шарт, бу  Франция ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларга ҳам тааллуқли.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.