Пойтахтда - жаҳон фестивали

Пойтахтда - жаҳон фестивали

Мусиқа, рақс, эҳтирослар! Пойтахтда мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган рақс санъати ижрочилари фестивали бўлиб ўтмоқда.  Спорт ва кўнгилочар руҳдаги ушбу тадбир 12 давлатдан беш юз нафарга яқин иштирокчини ўзида жамлаган. Улар яккахон ва жуфтлик шаклида маҳоратини намойиш этмоқда. Фестиваль дастурига илк марта Лотин Америкаси рақслари киритилди. Қатнашчилар томонидан ча-ча-ча, самбо, румба, жайв ва испанча «Пасодобль» рақслари намойиш қилиняпти. Жаҳоннинг энг нуфузли халқаро рақс ташкилотлари вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати энг кучлиларни аниқлайди. Иштирокчи чиқишларидан ташқари, фестиваль доирасида ёш санъаткорлар учун машҳур хореографлар иштирокида мастер-класслар ташкил этилган.

Никита Павинский, Раққос, Германия:

- Биз Германиядан келдик, ўтган йили декабрь ойида WDO версияси бўйича жаҳон биринчилиги финалига чиққанмиз. Келишдан мақсад мириқиб шаҳарни томоша қилиш, турнирда қатнашиш, рақс намойиш этиш, томошабинларга завқ бағишлашдан иборат.

Сергей Беляев, ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Финляндия:

- Мазкур тадбир жаҳоннинг етакчи турнирларидан қолишмайди, ташкил этилишига кўра улардан яхшироқ, деса бўлади. Безаклар, техник жиҳозланиш, антураж, рақс майдончаси, ёритгичлар, овоз сифати бўйича кўпчилигидан устун. Бу анжуман Қозоғистонда шундай тадбирларни ташкил этиш мумкинлигини кўрсатади. Келажакда ушбу шаҳарда жуда юқори даражадаги тадбирларни ўтказиш мумкин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.