Пекин оркестрида дўмбира янграйди

Пекин оркестрида дўмбира янграйди

Қозоқ мусиқа маданиятининг ташриф қоғози бўлган дўмбира яқин ва узоқ хориждаги йирик концерт майдонларида янграяпти. Улар орасида Хитой Марказий театри ҳам бор. Қозоқ мусиқий сози Пекин миллий чолғу асбоблари оркестрида кўп йиллардан буён муносиб ўрин эгаллаб келади. Ижодий жамоа изланишлар олиб боради, замонавий мусиқа асарларини Хитой ва бошқа миллий чолғулар учун мослаштиради. Ҳар йили оркестр 300 мартадан кўпроқ концерт бериб, саҳнада маҳоратини намойиш этади.

Ли Чанцзюнь, Пекин миллий чолғу асбоблари оркестри раҳбари:

- Пекин миллий чолғу асбоблари оркестри Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар мусиқасини ижро этади. Менимча, маданият ва мусиқа дунёни бирлаштирувчи ришта саналади, зеро, мусиқа орқали мулоқот қилиш жуда осон. Унинг учун бошқа воситалар, масалан, тилдаги каби тўсиқ йўқ, ўзаро нота  алмашишимиз, бирга куй ижро этишимиз мумкин.

Ли Чанцзюнь, Пекин миллий чолғу асбоблари оркестри раҳбари:

- Қозоғистон мусиқачилари билан ҳамкорлик қилиш учун имконият бўлади, деган умиддамиз. Бизда дўмбира ижрочилари бор, бироқ ўзаро мулоқотда бўлиш, тажриба алмашишни истардик. Масалан, икки дўмбирачи яккахонлик қиладиган номер яратиш мумкин, улардан бири биздан, бири Қозоғистондан бўлиши мумкин. Менимча, ажойиб иш бўларди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.