Аудариспақ: миллий ўйинлар тикланяпти

Аудариспақ: миллий ўйинлар тикланяпти

Матонат, маҳорат ва чайирлик. Туркистон вилоятидаги аудариспақ секциясида шундай фазилатлар тарбия топади. Бугунги кунда қозоқ спортининг мазкур тури тобора оммалашиб боряпти. Бекзат Айтбек, ўзи таъкидлаганидек, аудираспақ техникасини ўзлаштиришни орзу қилган. Чунки беллашувларда ғалаба қозониш учун чавандозлик маҳорати, кучли билак камлик қилади, ўйиндан мақсад рақибни эгардан йиқитишдан иборат. Бунинг учун қандай йўл тутишни билиш зарур.

Алмас Маратов, ўқувчи:

- Енгилмас полвон бўлиш учун кучли билак зарур. Бу жуда муҳим. Тиззага таяниш, эгарда тўғри ўтириш керак. Бу спортда руҳни чўктирмаслик ва ҳеч кимдан қўрқмаслик шарт.

Йигитларга Туймебек Жумалиев мураббийлик қилади. У энг кучлилардан бири. Бир неча марта мамлакат ва Осиё чемпиони бўлган.

Туймебек Жумалиев, миллий спорт турлари бўйича вилоят мактаби тренери:

- Анъанавий ўйинлар қайта тикланаётгани жуда мароқли. Аудариспақ болалар орасида оммалашиб боряпти. Ёнимизга янги шогирдлар келса, қувонамиз. Машғулотларимиз мураккаб. Жисмоний тарбия билан шуғулланамиз, йигитларга кураш тактикасини ўргатамиз. Чайир ва матонатли бўлиш учун кўп машқ қилиш керак.

Таъкидлаш лозимки, минтақада бошқа анъанавий спорт турлари секциялари ҳам ишлаб турибди, болалар кўкпар, қозоқча кураш, асиқ ату, тўғиз қумалақ билан шуғулланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.