Фуқаролик ташаббуслари учун 600 кичик грант ажратилади

Фуқаролик ташаббуслари учун 600 кичик грант ажратилади

Қозоғистонда фуқаролик ташаббуслари учун 600 кичик грант ажратилиши режалаштирилган. Бундай ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши мамлакат минтақалари бўйлаб ижтимоий муаммолар ҳал этилишига ёрдам бериши кутилмоқда. Улар 20 йўналишда берилади. Жумладан, Кексалар уйларига волонтёрларни жалб этиш, аҳолининг турли гуруҳлари учун рақамли ва молиявий саводхонлик курслари ташкил қилиш, жониворларга масъулиятли муносабат кўникмаларини шакллантириш ва бошқа муаммоларни ҳал этиш кўзда тутилган. Кичик грантлар ҳажми 300 минг тенгедан 1 миллион тенгегача. Шу кунларда ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни рўёбга чиқараётган ноҳукумат ташкилот ташаббускор гуруҳлардан ариза тўплаяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.