Қозоғистонликларнинг 76 фоизи қозоқ тилида ЯМТ топширган

Қозоғистонликларнинг 76 фоизи қозоқ тилида ЯМТ топширган

Қозоғистонда ЯМТ натижалари маълум қилинди. Жорий йилда синовларда қатнашиш учун 290 мингга яқин ариза қабул қилинган. Шундан 160 минги илк, 130 мингги иккинчи уриниш учун. Икки уринишни ҳисобга олганда, 154 минг абитуриент 276 минг марта тест топширган. Бу ҳақда брифингда Фан ва олий таълим вазирлиги вакили Гулжан Жарасова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 76 фоиз битирувчи қозоқ тилида тест топширган, 24 фоиз одам рус тилини танлаган, 213 киши инглиз тилида ЯМТдан ўтган.  

Гулжан Жарасова, фан ва олий таълим вазирлиги қошидаги олий таълимдан кейинги таълим департаменти директори: 

- Биринчидан, жорий йилда ЯМТ саволлари тўлиғича янгиланган таълим дастуридан тузилган. Иккинчидан, ЯМТ саволлар базасига «Қозоғистон тарихи» тартибида, ўзгармайдиган тест топшириқлари сақланган ҳолда контекстли топшириқлар киритилди. 15 та саволдан 5 таси контекстли савол. Учинчидан,  “Ҳуқуқ” ихтисослиги бўйича тест топширувчилар учун ЯМТ ўтиш балли 75 баллгача оширилди. Қолган таълим соҳаларида ўзгаришлар йўқ.

Таъкидлаймиз, жорий йилда ЯМТ электрон форматда, 43 та марказда «1 компьютер - 2 та камера - 1 тест топширувчи» тамойилида ўтказилди. Абитуриентлар, хусусан, махсус таълимий эҳтиёжи борлар учун қулай шароит яратиш мақсадида имтиҳон топшириш муддати  40 дақиқага чўзилди. Бундай битирувчилар сони 811 тага етди. Ўтган йили улар сони  90 та бўлган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.