Ҳиндистон, Эрон ва Хитой учун - визасиз тартиб

Ҳиндистон, Эрон ва Хитой учун - визасиз тартиб

Қозоғистон Ҳиндистон, Эрон ва Хитой фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этди. Улар чегарани кесиб ўтганидан сўнг 14 кун давомида мамлакатда қолиши мумкин, дея маълум қилади республика миграция хизмати қўмитаси вакиллари. Тадбиркорлик, туризм, шахсий мақсадларда келиш мумкин. Айни вақтда, Ҳиндистон ва Хитой учун аввал амалда бўлган 72 соатли махсус транзит тартиби бекор қилинди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда визасиз қолиш муддати 6 ой ичида кўпи билан 42 кун давом этиши мумкин. Унинг доирасида хориж фуқаролари тижорат фаолияти олиб бора олмайди. Эслатамиз, яқин келажакда фуқаролари визасиз кела оладиган давлатлар сони 100 тага етиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.