Қозоғистон-Исроил ўртасида бевосита авиаалоқа ўрнатилади

Қозоғистон-Исроил ўртасида бевосита авиаалоқа ўрнатилади

Қозоғистон ва Исроил бевосита авиаалоқани йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги маълум қилишича, бунинг натижасида мамлакатнинг туристик ва транзит салоҳияти кенгаяди, маданий, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Исроил фуқароларидан виза талаб қилмайди. Айни вақтда, мамлакатнинг 11 та аэропортида очиқ осмон тартиби жорий этилган, 28 та давлат билан 102 йўналишда халқаро авиаалоқа тикланган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.