Коронавирус юқтирганларни даволаш жараёни онлайн кузатилади

Коронавирус юқтирганларни даволаш жараёни онлайн кузатилади
liter.kz

Қозоғистонда ўринлар жамғармасидаги ўзгаришларни кузатиб бориш учун интерфаол харита ишга туширилди. У коронавирус юқтирган беморлар даволанаётган тиббий ташкилотлардаги вазиятни кузатиб бориш имкониятини беради. Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири маълум қилишича, лойиҳа тегишли вазирликлар ва ҳокимликлар учун кузатиб бориш имконини беради. Натижада, хавфли вирусга қарши курашда шошилинч тадбирлар кўриш мумкин. Ҳозирча энг кўп сонли беморлар Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Павлодар, Ақмўла, Қўстанай вилоятларида. Алмати шаҳрида эса взият бир мунча барқарорлашди. Мамлакат бўйича олганда, мавжуд ўринларнинг 30 фоизи банд, 7 минтақада жонлантириш бўлимлари тўлиб қолди. Ҳозирча 1 минг 500 фуқаро ковидга қарши даволаняпти.

Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:

- Беморларнинг 80 фоизи – эмланмаганлар ёки 6 ой аввал вакцина олганлар. Бу эса қайта эмлаш ишларини ўтазиш зарурлигини кўрсатади. Шу кунгача фақат 5 миллион одам бу жараёндан ўтди, 3 минтақада ишлар ўлда-жўлда қолди. Фақат Атирау, Қарағанди ва Ғарбий Қозоғистон вилоятида ревакцинация даражаси 55 фоиз атрофида қолмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.