Ноёб археологик топилмалар қўлга киритилди

Ноёб археологик топилмалар қўлга киритилди

Абай вилоятида эрта темир даврига оид қадимий буюмлар топилди. Уч ярим минг йиллик некрополлар ва аҳоли манзилгоҳлари аниқланди, Евроосиё Миллий университети олимлари турли маиший буюмлар ва тошларга ёзилган битикларни аниқлашди. Археологлар таъкидлашича, ўша даврларда ҳам одамлар ўз арғумоғи билан бирга дафн этилган. Бу мозорга  «Ўрда ёдгорлиги» номи берилди. Унда 200 дан зиёд ёдгорлик мавжуд. Ушбу жойда келажакда очиқ осмон остидаги музей бунёд этилади, дейди мутахассислар. 

Улан Умитқалиев, археолог:

- Биз қабрларни, аҳоли манзилгоҳларини, эрта бронза даврига мансуб петроглифларни аниқладик. Рўйхат тузиляпти, паспорт тайёрланади. Менимча, ушбу ёдгорликлар синчиклаб ўрганилса, янги тарихий реликвиялар топилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.