Қарағанди артистлари - «Астана Опера»да

Қарағанди артистлари - «Астана Опера»да

Қарағанди Академик Мусиқа ва комедия театри гастроль сафари билан Нур-Султонга келди. Ўз ижодий намуналарини намойиш этиш учун жамоа «Астана Опера»ни танлади. Артистлар шаҳар аҳли ва меҳмонларига мюзикллар, оперетталар, эртаклар намойиш этиш ниятида. Уларнинг ҳаммаси симфоник оркестр жўрлигида ўтказилади. Таклиф этилган дирижёр: беларуслик маэстро – Николай   Макаревич мусиқачиларга бош бўлади.

Николай Макаревич, Беларусь мусиқа театридан таклиф қилинган дирижёр:

-  Мен учун бу ГАстроллар жуда тўлқинлантирувчи, мен, ҳарқалай, Минскда, Беларусда ишлайман, Қозоғистонга таклифга кўра келаман, спектаклларга ёрдамлашаман, бу ишлар мен учун ўзига хос синов, дейиш мумкин.

Қарағанди театри раҳбарлари таъкидлашича, санъат даргоҳининг пойтахт гастроллари театрнинг 50- юбилей мавсумига тўғри келди. Нур-Султон аҳли ва меҳмонлари учун кўпқиррали дастур тайёрланган, унда театр ва мусиқа санъати биргаликда жамланган.

Амантай Ибраев, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб, Қарағанди академик мусиқа ва комедия театри раҳбари:

- Бу сафар ҳам ажойиб репертуар билан келдик, энг яхши замонавий бастакорлардан бўлган Баскин спектакли, Бродвей мюзикл жанрининг энг яхши анъаналарига амал қилган ҳолда ёзилган «Кентервиль қалъаси шарпаси» мюзиклини келтирдик. Театримиз асосини ташкил қилиб келаётган ўлмас классика ҳам биз билан бирга. «Цирк маликаси» ва деярли барча театр майдончаларида улкан талабга эга бўлган Максим Дунаевскийнинг «Алвон елканлар» мюзикли шулар қаторида.

Маргарита Туребекова, Қарағанди академик мусиқа ва комедия театри артист-чолғучиси:

- Бу воқеадан жуда мамнунмиз, биз учун шараф. Деярли тўлиқ таркибда келганмиз. Оркестрнинг симфоник таркиби, салкам тўла труппа, хор, балет, оркестр, яккахонлар келди. Дам олиш кунлари яна бир марта ташриф буюрамиз. 25 августда эса Алмати шаҳридаги гастролларимиз бошланади. Томошабинларни хурсанд қилиш учун барча ижодий кучни сафарбар этамиз.

Қарағанди артистларидан ташқари август ойи охирида пойтахтга Туркистон мусиқий-драма театри труппаси ҳам келади. Ижодкорлар 27-28 августда «Астана Опера» саҳнасига чиқиши режалаштирилган. 

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.