Бокуда қозоқ ўтови тикилди

Бокуда қозоқ ўтови тикилди

Бокунинг денгиз соҳилидаги хиёбонини қозоқ ўтови безаб турибди. Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги шу тариқа қутланди. Август ойи охиригача шаҳар аҳли ва меҳмонлари бу ерда иккита кўргазмани томоша қила олади. Доимий кўргазма мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари: «Чимбулоқ» тоғ-чанғи курорти, «Бойқўнғир» космодроми, «Қиран» лочин ови маркази ҳақида ҳикоя қилади. Ҳар ҳафта янгиланадиган экспозиция эса меҳмонларни Алмати ва Чимкент шаҳарлари, Алмати, Туркистон ҳамда Манғистау вилоятларининг туристик салоҳияти билан таништиради. Очиқ ҳаво остида турли концерт ва кўнгилочар тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Бундан ташқари, меҳмонлар Буюк даштга хос миллий таомлардан татиб кўриши, қадимий кўчманчилар дунёсига кириб бориши мумкин.

Александр Ақназаров, «Welcome to KZ» лойиҳаси раҳбари:

– Бир ой давомида деярли барча минтақалар тақдим этилади. Биз ҳунармандлар, рассомлар, туроператорлар, турагентларни бошлаб келамиз. Бундан ташқари, туристларни ташиймиз. Узоқ узилиш, пандемиядан сўнг қардош Қозоғистон халқида мавжуд бўлган нарсаларни кўрсатишга келдик.

Элнур Алиев, Озарбайжон Республикаси маданият ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари:

- Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги доирасида қатор тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Қозоқ ўтовининг очилиши асосий воқеага айланди. Ушбу тадбирда маданиятимиз, маиший ҳаётимиз, анъаналаримиз ўхшашлиги намоён бўлди. Буларнинг ҳаммаси илдизларимизга эътиборли эканлигимизни кўрсатади. Биз дипломатик алоқаларни ҳам, маданий ришталарни ҳам мустаҳкамлаймиз. Бу йўналишда имкониятлар кўп, қатор лойиҳалар режалаштирилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.