«Осиё акс-садоси» цирк санъати халқаро фестивали иш бошлади

«Осиё  акс-садоси» цирк санъати халқаро фестивали иш бошлади
sxodim.com

Қозоғистон пойтахтида «Осиё  акс-садоси» 13-халқаро цирк санъати фестивали бошланди. Ушбу анжуманни кўплаб мамлакатимиз ва хорижий артистлар узоқ кутганди. Пандемия туфайли тадбир икки йил ўтказилмаганди. 13 давлат, шу жумладан Венгрия, Италия, МДҲ мамлакатлари санъаткорлари ташриф буюрди. Икки қисмдан иборат фестиваль дастурида ҳаво гимнастлари, чаққон жонглёрлар, акробатлар, эквилибрист ва масхарабозлар қатнашади. Жами 86 иштирокчи бор. Ҳакамлар ҳайъати энг моҳирларни саралаб олади.

Ерик Жўлжақсинов, Нур-Султон шаҳри цирки бош директори:

– Бир қанча совринларимиз бор. Уч олтин, уч кумуш ва уч бронза медаль, бош мукофот бор. Шаҳар ҳокими ва томошабинлар эътирофи мукофотлари мавжуд. Меҳмонларимиз олиб келган махсус совринлар ҳам бор. Юксак маҳорат кўрсатганларга улар ўз номидан топшириши мумкин.

Эртага Нур-Султонда хорижлик артистлар иштирокида матбуот конференцияси ўтказилади. Фестиваль 28 августгача давом этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.