Волонтёрлар Биринчи Марказий Осиё форуми ташкил этилди

Волонтёрлар Биринчи Марказий Осиё форуми ташкил этилди

Қозоғистонда Волонтёрлар Биринчи Марказий Осиё форуми давом  этяпти. Унда мамлакатдан, Тожикистон ва Туркманистондан 200 нафар делегат қатнашмоқда. Йиғилганлар маълум қилишича, сўнгги йилларда Қозоғистонда волонтёрлик ташкилотлари сони уч марта ошиб, жами 600 тага етган. Таъкидлаш лозимки, форум доирасида таълим тадбирлари ва кўнгиллилар акциялари ҳам ўтказиляпти. Иштирокчилар янги қўшма лойиҳалар яратиш ва халқаро даражада ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида.

Олеся Баимова, волонтёр:

- Баъзида шаҳарларда ташаббускор гуруҳлар ташкил қилинади, лекин уларни ҳеч ким қўллаб-қувватламайди. Энг оддий фронт-офиси ҳам йўқ, улар ўз маблағини жамлайдиган жой тополмайди. Волонтёрлар ҳамма харажатни ўз ҳисобидан қилади. Офисни ижарага олиш эса арзонга тушмайди. Офис, ёрдам йўқ бўлса, тез орада бундай гуруҳлар тарқалиб кетади. Кўпчиликка қандайдир кўмак керак.

Мадияр Қўжахмет, Қозоғистон Республикаси ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги фуқаролик жамияти қўмитаси раиси:

– Мамлакатимиз мисолида бу иш нақадар муҳимлигига ишонч ҳосил қилдик. Пандемия, табиий ва техноген фалокатлар даврида кўнгиллилар жуда зарур эканлиги яққол кўзга ташланди. Шунинг учун бу тажрибани кенг ёйиш керак. Бошқа ташкилотлардан янги  лойиҳаларни кўчирса бўлади. Форум иши шу йил билан чекланмайди. Келгуси йилда ҳам қатор тадбирлар кўзда тутилган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.