«Бош қомус – мамлакат тираги» кўргазмаси ўтказиляпти

«Бош қомус – мамлакат тираги» кўргазмаси ўтказиляпти

5 июнда бўлиб ўтган Республика референдуми материаллари биринчи марта мажмуавий шаклда халқ эътиборига тақдим этилди. Мазмундор материаллари «Назарбаев маркази»дан жой олган кўргазманинг «Бош қомус – мамлакат тираги» экспозицияси Конституция куни арафасида ташкил қилинди. Томошабинларга дала демократиясининг дастлабки ҳуқуқий ҳужжатлари ҳақида материаллар тақдим этилди. Улар қаторида «Қосимхоннинг қашқа йўли»дан бошлаб Абай Қўнонбой ўғлининг «Қарамўла лойиҳаси»гача бўлган қозоқ халқи учун муҳим барча қонунлар ҳақида ахборот ўрин олган. Экспозицияда мустақилликнинг дастлабки йилларида қабул қилинган ҳужжатлар, ноёб фотосуратлар намойиш этиляпти.

Кулайша Ақтаева, Қозоғистон Республикаси биринчи президенти – элбоши кутубхонаси директори ўринбосари:

- Биз намойиш этаётган биринчи бўлим - «Буюк даштнинг баракали қонунлари» тўғрисида ҳикоя қилувчи экспозиция. Уни давом эттирган ҳолда, ортидан 1993-1995 йилларда Бош қонунга қандай ўзгаришлар киритилгани ҳақидаги экспозиция қўйилди. Охирги бўлимда эса 2022 йили бўлиб ўтган референдум жараёнини кўрсатиб берувчи ҳужжатларни кўра оламиз. Жуда муҳим воқеа юз берди, деб айта оламан. Марказий Сайлов комиссияси ёрдами билан биринчи марта мазкур ҳужжатларни халққа намойиш этяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.