1 сентябрь – Билимлар куни

1 сентябрь – Билимлар куни

Бугун – 1 сентябрь, Билимлар куни. Жорий йилда Қозоғистон мактабларига 3 миллион бола боради, уларнинг салкам 380 минг нафари биринчи марта мактаб остонасига қадам қўяди. Улар учун очиқ ҳавода тантанали тадбир ўтказилади. Бошқа барча ўқувчилар синф соатларида қатнашади. Таъкидлаш лозимки, 2021-2022 ўқув йили оффлайн-форматда ўтказилади. Жорий йилда Билимлар куни мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси