Турли динлар етакчилари Қозоғистонга келади

Турли динлар етакчилари Қозоғистонга келади

Қозоғистонда келгуси ҳафтада глобал аҳамиятга эга тадбир ўтказилиши кутиляпти. Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари VII Съездида 50 давлатдан 108 та делегация қатнашиши кўзда тутилган. Асосий мавзулар қаторида замонавий дунёда маънавий-маърифий қадриятларни мустаҳкамлаш, диний арбоблар ва сиёсатчиларнинг эътиқодлараро мулоқотни оммавийлаштириш, экстремизм, радикализм ва терроризмга қарши курашга қўшаётган ҳиссаси ва бошқалар муҳокамага қўйилади. Шунингдек, барқарор ривожланаётган жамиятда аёлларнинг ўрни тилга олинади. Таъкидлаш лозимки, Парламент Сенати раиси, Съезд котибияти раҳбари Маулен Ашимбаев анжуманга тайёргарлик ишлари қандай бораётгани хусусида Давлат раҳбарига ҳисобот берди. Унинг таъкидлашича, форум жаҳон оммавий ахборот воситаларида улкан қизиқиш уйғотган. 200 дан зиёд хорижий ва 300 та Қозоғистон нашри аккредитациядан ўтди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.