Янги Гиннес рекорди ўрнатилди

Янги Гиннес рекорди ўрнатилди

Қозоғистонда янги жаҳон рекорди ўрнатилди. Нур-Султонда энг кўпмиллатли оркестр концерти ташкил этилди. Натижани Гиннес рекордлари китобининг расмий ҳаками баҳолади. Таъкидлаймиз, ушбу тадбир Жаҳон анъанавий ва дунё динлари съезди арафасида бўлиб ўтди. «Жаҳон мусиқаси» деб аталган концертда 51 давлатдан 75 миллат вакили иштирок этди. Кастингда қатнашиш учун жами бўлиб, беш юздан зиёд одам ариза берган. Энг кўпмиллатли оркестр Абай, Бородин ва  Майкл Жексон асарларини ижро этди.

Даут Шайхисламов, ташкилотчи:

– Биз кастинг эълон қилдик. Сайтимизга аризалар келиб тушди, 500 та ариза орасидан маъқулларини танлаб олдик, ҳозир саҳнада  110 та одам бор. Албатта, 5 кун репетиция бўлди, эрталабдан кечга қадар. Оркестр 5 та композиция ижро этади, уларнинг иккитаси ўзимизники, чунки рекорд Қозоғистонда амалга оширилмоқда. Бу «Қора йўрға» куйи ҳамда Абайнинг «Елсиз тунда ёруғ ой» қўшиғи. Шунингдек, оркестр «Ave Maria», Вангелис ҳамда «Половец рақслари»ни чалади.

 

 Хуршида Абдуллаева таржимаси.