Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ вакилини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ вакилини қабул қилди

Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчиларининг 7-съезди якунлари тинчлик, тотувлик ва динлараро мулоқотга хизмат қилади, дея таъкидлади БМТ Бош котибининг цивилизациялар альянси бўйича юқори вакили Мигель Анхель Моратинос. Бугун уни Қосим-Жўмарт Тўқаев қабул қилди. Мигель Анхель Моратинос тадбир юқори даражада ташкил қилинганини алоҳида таъкидлади. Давлат раҳбари ўз навбатида Қозоғистонга ташрифи ҳамда анжуманни мунтазам қўллаб-қувватлаб келаётгани учун унга миннатдорчилик билдирди. Президент альянснинг тинчликсеварлик ва бағрикенгликни илгари суриш йўлидаги хизматларини юқори баҳолади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.