Рим Папаси Франциск Қозоғистонга келди

Рим Папаси Франциск Қозоғистонга келди

Тарихий аҳамиятга эга воқеа. Қосим-Жўмарт Тўқаев Рим Папасига мезбонлик қиларкан, унинг Қозоғистонга ташрифи юзасидан мамнуниятини билдирди. Давлат раҳбари Понтификни пойтахт халқаро аэропортида кутиб олди. Президент Рим Папаси Францискнинг Анъанавий эътиқодлар етакчилари VII съездида қатнашиши ўта муҳим ва форум муваффақиятига катта таъсир кўрсатишини тилга олди. Сўнгра Рим Папаси Франциск «Ақўрда» қароргоҳида тантанали шаклда кутиб олинди. Қозоғистон ва Ватикан мадҳияси янгради. Рим Папаси Франциск давлат, жамоатчилик ва дипломатик корпус вакиллари иштирокида ташкил қилинган йиғилишда қатнашди. 14 сентяюрь куни эса у Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари VII съездида қатнашади. Кейин Рим Папаси Муқаддас месса ўтказади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.