Тиббиёт ходимларининг касбий фаолияти суғурталанади

Тиббиёт ходимларининг касбий фаолияти суғурталанади

Қозоғистонда тиббиёт ходимларининг касбий фаолиятини мажбурий суғурталаш йўлга қўйилади. Мажилисда вазир Ажар Ғиният қонунчиликка ўзгаришлар киритиш зарурлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, шифокорлик касби мураккаб ва масъулиятли бўлгани ҳолда, улар меҳнати ҳамиша ҳам етарлича қадрланавермайди. У таклиф этаётган тиббиёт ходимларига суғурта маблағи тўлаш механизми шифокорлар мақомини кўтаради, тиббий хизмат сифатини оширади, давлат томонидан кафолатланган беморларга етказилган зарарни тўла-тўкис ундириш имкониятини яратади.

Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:

- Тиббиёт, педагогика, ижтимоий соҳа ходимлари давлатчилик асосини яратади, мамлакат фаровонлигига бевосита таъсир кўрсатади. Жамиятда бу соҳаларда ишловчилар ҳурмат-эҳтиромга эга. Қозоғистон Республикаси «Халқ саломатлиги ва аҳоли соғлиғини сақлаш тизими тўғрисида» Кодексининг 270-моддасида ёрдам бериш асносида бемор ҳаёти ёки саломатлигига тасодифан зарар етказилган тақдирда касбий жавобгарликни суғурталаш ҳуқуқи кўзда тутилган. Қонун лойиҳаси тиббиёт ходимлари мақомини кўтариш, беморлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган.

Ажар Ғиният таъкидлашича, таклиф қилинаётган тиббиёт ходимларининг касбий масъулиятини суғурталаш модели мамлакат соғлиқни сақлаш тизимининг халқаро миқёсдаги рейтинги кўтарилишига олиб келади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.