Кинематографияни ривожлантириш миллий комиссияси тузилади

Кинематографияни ривожлантириш миллий комиссияси тузилади
informburo.kz

Қозоғистонда махсус миллий комиссия тузилади. У мамлакат кинематографиясини ривожлантиради, бу соҳага хорижий инвесторларни жалб этиш, мамлакат киносаноатини халқаро кинобизнес майдончаларида тақдим этади. Ижтимоий-маданий тараққиёт бўйича Сенатнинг кенгайтирилган йиғилишида депутат Нуртўре Жусип қонун лойиҳасига тегишли ўзгаришларни тақдим этар экан, шу ҳақда маълум қилди.

Нуртўре Жусип, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати Депутати:

- Қонун лойиҳаси оилавий томоша қилишга, болаларга мўлжалланган хорижий фильмлар албатта дубляж қилинишига туртки беради. Бундай иш тутиш қозоқ тилидан фойдаланишни кенгайтиришга йўналтирилган, томошабинлар бундай фильмларни томоша қила олиши учун зарур. Миллий фильмлар ишлаб чиқариш учун ажратилган маблағ қуйидаги тартибда тақсимланади: 70 фоизи тарихий, ватанпарварлик ва имиж лойиҳаларини молиялаштириш учун, 30 фоизи хусусий кинолойиҳалар, жумладан, дебют фильмларга қўшимча маблағ киритиш учун сарфланади.

Сенаторлар фикрича, қонунчиликка киритилаётган қўшимчалар мамлакат кинематографиясини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда давлат сиёсати самарадорлигини оширади. Юқори палата депутатлари таклиф этилган ҳужжатни бир овоздан маъқуллади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.