«Оға-инилар» фильми Германияда мукофот олди

«Оға-инилар» фильми Германияда мукофот олди
exk.kz

Дархан Тўлегеновнинг дебют картинаси - «Оға-инилар» Германиянинг Ольденбург шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли кинофорумда «Spirit of Cinema»  мукофотини олди. Жаҳоннинг етакчи анжуманларидан бири бўлган бу фестивалда Қозоғистон фильми илк марта қатнашяпти. Анжуманни баъзан Европа «Сандэнс»и дейишади. Картина болалар уйида тарбияланган, тўсатдан туғишган укасини учратиб қолган йигитнинг драматик ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Улар биргаликда отасини ахтаради.

Дархан Тўлегенов, «Оға-Инилар» фильми режиссёри:

- Фильм ака-укалик муносабатлари, меҳр-муҳаббат ҳақида. Мен аввал бир-бирини мутлақо танимаган одамлар кутилмаганда қондош эканлигини англаб қолишини тасвирладим. Шу мавзуни ўргангим келди. Мен учун фильмларимда қон-қардошлик мавзуси жуда муҳим, бу ҳамма замонларда ҳам долзарб бўлган. Шунинг учун, аслида, бу мавзуни қайта-қайта тадқиқ қилиш мумкин. Турлича талқин этиш мумкин.

Таъкидлаш лозимки, «Оға-инилар» фильми АҚШ, Канада, Россия ва Албания кинофестиваллари дастурига ҳам киритилган. У келгуси йилдан Қозоғистонда прокатга чиқади.

 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.