Сайлов бюллетенларига “Ҳаммага қарши” графаси киритилади

Сайлов бюллетенларига “Ҳаммага қарши” графаси киритилади
matritca.kz

20 ноябрда бўлиб ўтадиган президент сайловида қозоғистонликлар барча номзодларга қарши овоз бериши мумкин. Марказий сайлов комиссияси маълум қилишича, сайлов бюллетенларига махсус графа киритилади. Маълумки, бу графа қонунчиликка ўтган йили, қишлоқ ҳокимлари сайловида киритилган. Ва у сақлаб қолинди. Таъкидлаш лозимки, мамлакатдаги олий лавозимга номзодлар 3 миллион тенге миқдорида сайлов бадали тўлайди. Номзод ғалаба қозонган ёки қозоғистонликларнинг камида 5 фоиз овозини тўплай олган тақдирда, маблағ соҳибига қайтарилади.

Константин Петров, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раис ўринбосари:

- Президент номзодини камида 1 фоиз сайловчи қўллаб-қувватлаши зарур. Улар камида вилоятлар, республика аҳамиятига эга шаҳарлар ва пойтахтнинг 2/3 қисмидан бўлиши зарур. 1 июлга келиб, Марказий сайлов комиссиясининг сайловчилар рўйхатига овоз бериш ҳуқуқига эга 11 миллион 827 минг 277 фуқаро киритилди. Шу тариқа, ҳар бир номзод камида 118 минг 273 сайловчи имзосини тўплаши шарт.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.