Чегарада вазият назорат остида

Чегарада вазият назорат остида

Қозоғистон-Россия чегарасида Қозоғистонга киришга интилаётган хорижликлар сони ортмоқда. Республика Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати  маълум қилишича, йўловчилар ва транспорт воситалари тўртта автомобиль ўтказиш пунктида тўпланиб қолаётгани кузатилган. Қолган 30 та пункт одатдаги тартибда ишлаяпти. Умуман олганда, вазият назорат остида, дея таъкидлайди вазирликдагилар. Чегара хизмати тегишли давлат органлари билан биргаликда чегарадан ўтиш жойларида ҳуқуқ-тартиботга амал қилинишини таъминламоқда. Россиянинг тегишли чегара хизмати билан бу борада ҳамкорлик амалга ошириляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.