Бандлик хизматининг онлайн супермаркети яратилади

Бандлик хизматининг онлайн супермаркети яратилади

Бандлик хизматининг онлайн супермаркети бу борада ёрдам кўрсатади. Қозоғистонда янги тузилма барпо этилмоқда. Ягона рақамли экотизим электрон меҳнат биржаси асосида бунёд этилади. Унга 400 дан зиёд талабга эга касблар рўйхати киритилади. Рўйхат талабга кўра янгиланиб боради. Майдончада Skills Enbek ишлаб турибди. Бу - онлайн таълим маркетплейси. Жами 160 курснинг 100 дан кўпроғи - бепул. е-биржада Business Enbek майдончаси ишлаб турибди. Ушбу восита ёрдамида йилига 20 минг грант ажратилади. Бундан ташқари, давлат хизматларига онлайн кириш имконияти яратилади. Enbek.kz ягона рақамли майдончасига 200 дан зиёд марказ, 44 та хусусий бандлик агентлиги ва 5 та ишга жойлаштириш онлайн майдончаси вакансиялари киритилади. Фуқаролар ушбу майдончаларда ўзига мос иш топади, иш берувчилар мақбул номзодларни танлаб олади. Унинг хизматидан хорижликлар ҳам фойдаланиши мумкин.

Александра Молчановская, Меҳнат захираларини ривожлантириш маркази бошқарувчи директори:

- Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи доирасида «Чегарасиз меҳнат» лойиҳаси мавжуд. Унда ягона база бор, умумий қидирув тизими Арманистон, Қирғизистон, Беларусь ва Россия ахборот тизимларидан тегишли маълумотларни чиқариб беради. Иш излаётганлар ҳам, иш берувчилар ҳам, қозоғистонликлар ҳам, бошқа мамлакат вакиллари ҳам умумлаштирилган тизимдан фойдаланиб, самарали иш юритиш имконига эга бўла олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.