Қозоғистонда ўқув жараёнини рақамлаштириш тезлашди

Қозоғистонда ўқув жараёнини рақамлаштириш тезлашди

Шунингдек, Алихан Смаилов дарсликларни электрон шаклга ўтказиш, қишлоқ жойлардаги ўқувчиларни планшетлар билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Вилоят ҳокимларига «Қозоғистон халқига» фонди билан биргаликда гаджетлар билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш топширилди. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги алоқа операторлари билан ҳамкорликда мамлакатдаги барча мактабларни сифатли интернет тезлиги билан таъминлаши лозим, деди Вазирлар Маҳкамаси раиси. Таъкидлаймиз, республикамизда миллий лойиҳа давомида янги шаклдаги 800 минг ўринли мактаблар ҳам барпо этилади. Алихан Смаилов минтақаларда улар ўрнини аниқлашни топширди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси