Қозоғистонда реабилитологларни тайёрлаш маркази очилади

Қозоғистонда реабилитологларни тайёрлаш маркази очилади

Қозоғистонда реабилитолог шифокорлар тайёрланадиган Жанубий Корея ўқув маркази очилади. Айни пайтда маҳаллий тиббиёт ходимлари Тэгу шаҳрида стажировка ўтамоқда. Алмати шаҳар клиник шифохонаси ходимлари бир ой мобайнида маърузалар тинглади, Жанубий Корея мутахассислари фаолиятини кузатди. Юртдошларимиз айтишича, Тонгги Мусаффолик юртида оғир хасталикни бошдан ўтказган беморлар учун реабилитация даври кўпроқ давом этади, тикланиш марказлари эса аъло даражада таъминланган. Икки давлат тиббиётчилари телетиббиёт кўмагида тажриба ва консультация алмашишга келишиб олишди.

Мурат Даулеткелдиули, Алмати шаҳар клиник шифохонаси инструктори:

- Корея шифохоналарида шошилинч реабилитация қутилари бор. Улар ёрдамида бўлимдаги беморларга дори-дармон жадал етказиб берилади. Бизда бунақаси йўқ.

Нурдаулет Мухамеджанов, Алмати шаҳар клиник шифохонаси инструктори:

– Фарқ, албатта, бор, мисол учун, ускуналарда, инструкторлар иши эса бир хил.

Чон Тэ Ду, реабилитациявий тиббиёт департаменти директори:

- Жорий йилнинг ноябрь ойида илк реабилитациявий даволаш академияси фаолиятини бошлаймиз. Алматидаги ўқув марказида фақат реабилитацияни эмас, балки физиодаволашни ҳам ўргатамиз. Шунингдек, телетиббиётдан фойдаланамиз ва зум орқали дарс берамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси