Ақтауда ширин таомлар фестивали ўтказилди

Ақтауда ширин таомлар фестивали ўтказилди

Тадбир Каспий бўйича, парк ҳудудида ташкил қилинди. Унда маҳаллий ресторан ва кафеларда ишловчи 20 дан зиёд ошпаз қатнашди. Қандолатчилар жанги фестивалнинг дурдонасига айланди, унда финалчилар кўпчиликнинг кўз ўнгида беллашишди. Кондитер маҳсулотлари мазасини профессионаллар ва томошабинлардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолади. Фестиваль доирасида миллий таомлар ярмаркаси ўтказилди. Маҳаллий тадбиркорлар ўзлари тайёрлаган нон-сут маҳсулотларини тақдим этди.

Серик Исағалиев, Ташкилотчи:

- Мазкур тадбир Манғистау вилоятида туристик мавсумни узайтиришга мўлжалланган. Бундан ташқари, фестиваль мамлакат меҳмондўстлиги, ўлканинг гастрономия маданиятини намойиш этди. Олдинда яна 20 та тадбир бор. Улар октябрь ва ноябрь ойларида ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси