Жанубий Корея ва Хитойда сайлов участкалари очилди

Жанубий Корея ва Хитойда сайлов участкалари очилди

Навбатдан ташқари Қозоғистон президенти сайловларида дунёда биринчи бўлиб Япония ва Жанубий Кореядаги ватандошларимиз овоз берди. Сайлов уяасткалари бу давлатларда Астана вақти билан 4, Сеуль вақти билан 7 да очилди. Тонгги мусаффолик мамлактаида бир неча минг қозоғистонлик яшайди. Биринчи бўлиб пойтахтлик Юрий Цой ва Майя Ли овоз берди. Сайловчилардан талаб қилинадиган асосий нарса – ниқоб тақиш. Сайлов жараёнини битта, Кореяда ишлаётган қозоғистонлик кузатувчи назорат қиляпти. Элчихона биноси Сеуль полицияси томонидан қўриқланяпти. Овоз бериш якунлангунича улар тартибни назорат қилади. Тадбир Астана вақти билан соат 17, Сеуль вақти билан 20 да тугайди.

Майя Ли, Сеул шаҳридан:

- Мен буни ҳар бир фуқаронинг вазифаси, деб биламан. Барча юртдошларимиз янада фаол бўлишларини истардим, чунки мамлакат келажаги ҳал бўляпти. Келажак ёшлар қўлида эканлигини яхши биламан. Шунингдек, Президент ислоҳотларидан кўзда тутилган мақсад – ақлли ва билимли авлод ёрдамида Янги Қозоғистон яратиш эканлигига ишонаман. Ўзим ҳам олий таълим олганман, шунинг учун айнан ёшлар халқнинг, мамлакатнинг тақдирини ҳал қилишига ишгончим комил.

Хитойда ҳам учта сайлов участкаси иш бошлади. Қозоғистонликлар Пекиндаги элчихона, Шанхай ва Сянган махсус маъмурий тумандаги бош консулликларда овоз бера олади. COVID-19 тарқалиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли, участкада овоз бераётган одамлар сони тарибга келтириляпти. Ниқоб тартиби амалда. Овоз берувчиларнинг кўпчилиги - талабалар.

Адия Шалқарбаева, талаба:

- Бу ерга ажойиб кайфиятда келдим. Хорижда эканман, Қозоғистоннинг бўлажак Президентини сайлаш – мен учун шараф. Мазкур сайловлар мамлакатимиз жадал суръатларда ривожланишига, янги ва адолатли Қозоғистон бунёд этилишига катта ҳисса қўшишига ишончим комил.

Абилқайир Қадирбай, талаба:

- Хорижда бўлганим ҳолда мамлакат келажакги учун овоз бера олаётганим кўнглимни кўтаради. Бу ерда турганимча овоз беришим, мамлакат келажагини белгилашим улкан шараф. 

Абдумалик Сарманов таржимаси