Сўнгги 10 йилда кузатилмаган даражада ҳосил олинди

Сўнгги 10 йилда кузатилмаган даражада ҳосил олинди

Қозоғистонда дон ҳосили сўнгги 10 йилда кузатилмаган рекорд даражага етди. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилишича, жами 23 миллион тонна дон ва дуккакли маҳсулотлар ҳосили йиғиб олинган. Бу эса ўтган йилдагидан 27 фоизга кўп. Буғдой ҳосилдорлиги 30 фоиз юқори бўлган. Агросаноат мажмуасида иш самарадорлиги ошганига давлат ёрдамига оид чора-тадбирлар имкон яратди, деди нотиқ. 2022 йилда экин-тикин ва йиғим-терим мавсумида ишлатиш учун 220 миллиард тенге ажратилди. Бу эса 2021 йилдагидан икки марта кўп. Шунингдек, соҳада умумий қиймати 132 миллиард тенге бўлган 180 инвестициявий лойиҳа ишга тушди. Йил охиригача бу кўрсаткич 237 миллиардга етади. Президент топшириғига кўра, 5 миллион гектар ишлатилмаётган ер давлат ихтиёрига ўтган. Келгуси йилда яна шунча ер қайтарилади, деди Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр.

Абдумалик Сарманов таржимаси