Қозоғистонда коронавируснинг янги штамми топилди

Қозоғистонда коронавируснинг янги штамми топилди

Қозоғистонда жадал юқадиган коронавирус штамми – цербер аниқланди. У омикрон-штаммининг янги кўриниши ҳисобланади. Коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик бўйича маҳкамалараро комиссия йиғилишида шундай маълумот берилди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Айжан Есмағамбетова  таъкидлашича, ноябрь ойида касалланиш ҳолатлари октябрдагидан 1,6 марта ошган. Чимкент, Ақмўла, Атирау, Жамбил ва Улитау вилоятларида бу кўрсаткич 3,5 марта ортган. Республикада, вазир ўринбосари таъкидлашича, хавфли касалликка қарши вакцина етарли. Минтақаларга 12 ёшдан катталарни эмлаш учун 200 минг доза Pfizer вакцинаси тарқатилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси