Махсус комиссия иситиш мавсумига тайёргарликни текширади

Махсус комиссия иситиш мавсумига тайёргарликни текширади

Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳокимликларнинг қишки иситиш мавсумига тайёргарлигини текшириш бўйича махсус комиссия тузишни топширди. Унинг ишини президент девони раҳбари ўринбосари Тимур Сулейменов назорат қилади. Комиссия таркибига Бош прокуратура, Олий аудитор палатаси, Коррупцияга қарши кураш агентлиги, бошқа давлат органлари вакиллари киради. Давлат раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Президент ўн кун ичида бу ишни якунлаш, тегишли хулоса ва тавсиялар беришни топширган.

Абдумалик Сарманов таржимаси