Қозоғистон аҳолисининг саломатлиги яхшиланди

Қозоғистон аҳолисининг саломатлиги яхшиланди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири аҳоли саломатлиги кўрсаткичлари яхшиланганини маълум қилди. Ажар Ғиният таъкидлашича, 2022 йилда мамлакатда вафот этганлар сони 30 фоизга қисқарган. Шу ва бошқа ижобий ўзгаришлар халқаро рейтингларда ўз аксини топади, деди вазир. Охирги икки йил давомида республика БМТ Барқарор тараққиёт мақсадлари рейтингида 6 поғона юқорига кўтарилди. 193 давлат ичида Қозоғистон 59-ўринда. Сенатда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида Ажар Ғиният оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ҳам тилга олиб ўтди. Мамлакатда барча жаҳон стандартларига мос 11 та замонавий перинатал марказ қурилади.

Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:

- Болалар ва ҳомиладор аёлларни, хавф гуруҳига кирувчи болаларни кўрикдан ўтказиш бўйича Перинатал УТТ скрининги ташкил этиш бўйича янги стандарт тасдиқланди. Ноқисликлар мавжуд ва юзага келиш эҳтимоли бор 3 ёшгача бўлган болалар учун 2 та эрта даволаш маркази очилди, улар Алмати ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида иш бошлади. 2023 йил охиригача 10 минг нафардан зиёд бола қамраб олинадиган яна 13 та марказ очилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси