Жамбилда яна учта шамол электростанцияси қурилади

Жамбилда яна учта шамол электростанцияси қурилади

Жамбил вилояти, Талас туманида умумий қуввати 13,5 мегаватт бўлган учта шамол электростанцияси қурилади. Минтақа ҳокимлиги маълум қилишича, электр қуввати ускуналари ёрдамида олинган энергияни ғамлаш учун махсус иншоот қурилиши режалаштирилган. Қайта тикланувчи энергия манбалари йил охиригача ишга тушиши кутиляпти. Минтақадаги бошқа станцияларда ҳам қўшимча ускуналар қўйилиши, улар қуввати 30 мегаваттга етиши режалаштирилган. Таъкидлаш лозимки, Жамбил вилояти қуёш, сув ва шамол имкониятларидан фойдаланиб, энергия олишда мамлакатда етакчи ўринда. Ўнлаб инвестициявий лойиҳалар рўёбга чиқарилган ва режалаштирилган. Сув, шамол ва қуёш электростанциялари  қуввати 7 дан 300 МВтгача.

Абдумалик Сарманов таржимаси