Ўзбекистон қозоғистонликлар учун грант ажратмоқда

Ўзбекистон қозоғистонликлар учун грант ажратмоқда

Қозоғистонликлар «Ипак йўли» халқаро туризм ва маънавий мерос университетида магистрлик даражасини олиши мумкин. Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида жойлашган илм даргоҳида фуқароларимиз учун грантлар кўзда тутилган. Шу кунларда унда 80 га яқин хорижлик таълим оляпти. Шулардан беш нафари Қозоғистондан. Таъкидлаш лозимки, дарслар инглиз тилида бўлиб ўтади. Бу - бор эътиборини фақат туризм соҳасига қаратиб ишлаётган Марказий Осиёдаги ягона олий таълим маскани.

Ирина Мухамедназарова, Ипак Йўли халқаро туризм университети бўлим мудири (Ўзбекистон):

- Ўтган йили президентимиз чет эл фуқаролари университетимизнинг магистратура дастури асосида ўқиши учун 85 грант ажратган эди. Бизда магистратура бир йиллик. Таълим инглиз тилида олиб борилади. Ҳозир 78 та хорижлик талаба илм олади. 10 январгача қабул қилишда давом этамиз. Қозоғистон фуқаролари учун ҳам жами 5 та грант ажратилган. Шунингдек, 500 доллар миқдорида стипендия ажратамиз. Қўшимча равишда таълим учун 100 доллар, Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун 200 доллар берамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси