Семейда сеҳрли қаҳрамонлар ҳайкалчалари пайдо бўлади

Семейда сеҳрли қаҳрамонлар ҳайкалчалари пайдо бўлади

Янги йил арафасида Семей шаҳридаги соҳилбўйи кўчаси мультфильм қаҳрамонлари ҳайкалчалари билан безатилди. Ёрқин пони, қувноқ золдирча, смурфча ва бошқа анимацион фильм қаҳрамонлари пойтахтдан келтирилган. Шаҳар аҳлига 36 та ҳайкал тақдим этилади. Шундан 14 таси жорий йилда ўрнатилиши кўзланган. Этник услубда тайёрланган қозоқча эртак персонажларининг ҳайкаллари эса кейинги байрамлар арафасида етиб келади.

Мадина Қўнирова, семей шаҳридан:

- Мультфильм қаҳрамонлари ҳайкали қўйилганидан хурсандмиз. Уларни телевизорда кўрганмиз. Ҳайкал олдида туриб суратга тушаётган болалар учун бу жуда қизиқ.

Яна Мухортова, Семей шаҳридан:

- Булар қизимнинг севимли персонажлари, у мультфильмларни яхши кўради. Бугун келиб томоша қиляпмиз. Болалар хурсанд. Ҳайкаллар кўпроқ бўлса, яхши бўларди.

Абдумалик Сарманов таржимаси