Улитауда саноат зонаси ташкил этилади

Улитауда саноат зонаси ташкил этилади

Шу орқали саноатни, транспорт логистикаси ва агросаноат мажмуаси, туризмни ривожлантириш кўзланган. Вилоят ҳокимлиги берган маълумотга кўра, саноат майдончаси учун 700 гектар участка ажратилган. Мутахассислар таъкидлашича, инвесторлардан учта йирик лойиҳани рўёбга чиқаришга оид ариза тушган. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда 32 та саноат зонаси барпо этилган. Улар ҳудудида 200 дан зиёд лойиҳа рўёбга чиқариляпти, 10 мингдан зиёд иш ўрни яратилган.

Жасулан Байзақов, «Улитау» ижтимоий тадбиркорлик корпорацияси ҳж бошқарув раиси:

- Саноат зонасининг устун жиҳати – унда тайёр коммуникация инфратузилмалари мавжуд, ер солиғи тўлашдан озод қилинган, корхона ишга тушгач, ерни кадастр қийматида сотиб олиш мумкин. Тадбиркорлар учун саноат зонасининг жозибадорлигини таъминловчи асосий жиҳат –бюджет ҳисобидан электр қуввати, сув, канализация, темирйўл, автомобиль йўли, газ ва иссиқлик таъминоти келтирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси