Сувдан фойдаланиш тўғрисида келишиб олинди

Сувдан фойдаланиш тўғрисида келишиб олинди

Шартнома 2022 йил ноябрида Ашхободда имзоланган. Жорий йилга оид шартномага мувофиқ Қозоғистон Сирдарёдан 452 миллион куб метр сув олиши мумкин. Бу лимит қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш давригача ишлатилиши кўзда тутилган. Апрель ойидан янги шартномалар имзоланади. Уларга кўра, вегетация даври учун янги шартлар белгиланади. Ўтган йили минтақа давлатлари Сирдарёдан 10 миллиард куб метр атрофида сув олиб ишлатган. Гидрологлар фикрича, сув ҳавзасидаги вазият экологик жиҳатдан қулай. Асосий сув захиралари ёғин миқдори етарли бўлган тоғларда шаклланмоқда.

Мереке Иманғалиев, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги расмий вакили:

- Қозоғистон ва Ўзбекистон вегетация даврида сув тақчиллигининг олдини олиш мақсадида Қирғизистон Республикаси билан сув ва электр энергияси алмашиш тизими устида иш олиб бормоқда. Бугунги кунгача Қозоғистондаги  Чордара сув омборида 4 миллиард 70 миллион куб метр сув ғамланган. Ҳозирги кунда биздаги ҳисоб-китоб бўйича Тўқтағул сув омборида 10 миллиард 700 миллион куб метр оби-ҳаёт ғамлаб қўйилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси