Коммунал соҳада янги технологиялар

Коммунал соҳада янги технологиялар

Марказий Осиёда тенги йўқ технология бу шаҳарда 5 йилдан буён ишлатилади. Ҳукумат мазкур тажрибани бошқа аҳоли манзилгоҳларида ҳам қўллаб кўришни таклиф қилди. Шаҳар канализация оқовалари станцияси йилига бир ярим миллион киловатт электр қуввати беради. Ток шаҳар эҳтиёжлари учун сарфланмоқда.

Анарбек Ўрман, корхона директори:

- Бугунги кунда объектимиз фаолияти учун зарур бўлган электр энергиясининг 95 фоизини ўзимиз ишлаб чиқарамиз. Қолгани ташқаридан келади. Бошқача айтганда, канализация чиқиндилари замонавий воситалар ёрдамида тўпланади ва қайта ишланиши натижасида электр қуввати олинади.

Таъкидлаш лозимки, Чимкентда электр қувватига эҳтиёж ортгани сабабли  канализация оқимларида яна битта станция қуриш ишлари бошланди. У келгуси йилда ишга тушади. Лойиҳа қиймати салкам 4 миллиард тенге. Шаҳардаги иккинчи станция туфайли канализациядан олинаётган электр энергияси ҳажми йилига 4 миллион киловаттга етади.

Абдумалик Сарманов таржимаси