Қовоқдан экомаҳсулот олиняпти

Қовоқдан экомаҳсулот олиняпти

Бешинчи синф ўқувчиси қовоқдан табиий совун оляпти. Айша биология дарсида экомаҳсулотларга қизиқиб қолди. Ўқитувчиси раҳбарлигида зарур адабиётларни мутолаа қилиб, қовоқнинг фойдали жиҳатларини ўрганди. Дастлабки совун тайёр бўлди. Айша икки ой давомида табиий маҳсулот яратиш ва уни такомиллаштириш йўлларини ўрганди. Айша қовоқдан юзга қўйиладиган ниқоблар ҳам тайёрлайди.

Айша Турмахан, ўқувчи:

- Тажриба ўтказиш жараёнида қовоқ таркибида кўплаб фойдали минерал ва микроэлементлар борлигига амин бўлдим. Ҳатто унинг уруғи ҳам шифобахш. Ўқитувчим Мўлдир Жандўсовна билан уч турдаги совун ва икки турдаги ниқоб тайёрладик. Қовоқдан қилинган ниқоблар гўзалликни сақлаб қолади, терини яшартиради.

Мўлдир Қалдибек, биология ўқитувчиси:

- Қовоқ таркибида В, С, D витаминлари бор, тери учун жуда фойдали. Экомаҳсулот икки-уч кун ичида тайёр бўлади. Олдин маҳсулот қайнатилади, 35 даражада тутиб турилади ва қолипларга қуйилиб, бир сутка музхонада сақланади. Уни уй шароитида ишлатиш мумкин. Ифори сезилиб туриши учун қовоқ шарбати қўшамиз.

Ўқувчи қўли билан тайёрланган маҳсулотга эҳтиёж катта. Айша  экомаҳсулотлар кўргазмасини ташкил этиш ниятида.

Абдумалик Сарманов таржимаси